Get Mystery Box with random crypto!

ТОНГЛАРГА ЕТКАЗСИН Ҳеч кимнинг оқмасин кўздаги ёши, Қалб қўри | ONA TILI -- MILLAT KO‘RKI

ТОНГЛАРГА ЕТКАЗСИН

Ҳеч кимнинг оқмасин кўздаги ёши,
Қалб қўри лим бўлсин қувонч онларга,
Бемаҳал ботмасин умр қуёши,
Тонгларга етказсин, гўзал тонгларга.

Умрни шамолга қиёс этгулик,
Бир зyмда, бир онда ўтиб кетгулик,
Ҳаётда ёр бўлсин фақат эзгулик.
Тонгларга етказсин, гўзал тонгларга.

Бу ҳаёт ҳар кимни бахтга сайласин,
Қалбига эзгу, ўй, тилак жойласин,
Ҳар тонгда дийдорни насиб айласин.
Тонгларга етказсин, гўзал тонгларга.

Сиз билан бахтиёр, гўзал онларим,
Севинчдан маст қалбим, сарҳуш жонларим,
Бор бўлинг доимо қадрдонларим,
Тонгларга етказсин, гўзал тонгларга.

Ассалому алайкум ва роҳматуллохи ва барокатух!

@Ona_tili_millat_korki

Yang tong muborak azizlarim