Get Mystery Box with random crypto!

Президент ҳамшираларнинг иш ҳақини ошириш юзасидан топшириқ бе | Битирувчилар ОМХ 2021-2022

Президент ҳамшираларнинг иш ҳақини ошириш юзасидан топшириқ берди

Давлат раҳбари бугунги йиғилиш давомида ҳамшираларни тайёрлаш масаласига эътиборни ошириш лозимлигини айтиб ўтди.

— Жарроҳлик амалиёти ўтказилади, ҳаммасига врач жавоб беради. Аммо операциядан сўнг беморга ким қарайди? Ҳамшира, албатта! Аммо биз уни қаерда ўқитяпмиз, унга нималарни ўргатяпмиз?

Ҳамшираларнинг малакасини ошириш масаласига катта эътибор қаратишимиз керак. Ҳамширалар учун малака ошириш вақти бир ойдан уч ойгача бўлиши ва уларга жаҳон тажрибасидаги барча ютуқлар ўргатилиши керак.

Катта шифокорлар ўз ютуғини малакали ҳамширалар билан боғлайди. Ҳамширани танқид қилишдан олдин уни етарлича ўқитишимиз керак, шароит ва имконият яратиб бериш лозим.

Қайси вилоят ҳокими бирорта ҳамширани уй билан таъминлади? Ҳеч бири? Улар учун ипотека имкониятларини ўйлаб кўриш вақти келди.

Хозирча биз ҳамшираларга адолатли маош бера олганимизча йўқ. Тегишли мутасаддилар бу бўйича ўз таклифларини беришлари керак, — деди Шавкат Мирзиёев.

Вазирлар Маҳкамасига ҳамшираларни ўқитиш ва малакасини ошириш, меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини ошириш, умуман, улар учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитларини яратиш масалаларини ўз ичига олган қарор лойиҳасини тайёрлашга топшириқ берилди.


@Kunxabariofficial