Get Mystery Box with random crypto!

.

Telegram kanalining logotibi omon_ilmi — . O
Telegram kanalining logotibi omon_ilmi — .
Kanal manzili: @omon_ilmi
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2
Kanalning ta’rifi

Олим, адиб ва таржимон Бахтиёр Омон (Омонов) расмий телеграм саҳифаси. Каналдан материал кўчирилганда манба кўрсатилсин.
https://t.me/baхtiyor_omon_nuratoiy

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-12-31 22:29:14 Бахтиёрнинг неваралари бахтли бўлишсин. https://t.me/omon_ilmi
128 viewsedited  19:29
Ochish/sharhlash
2022-12-31 22:29:14
122 views19:29
Ochish/sharhlash
2022-12-31 22:29:14 Неваралар оғушида Янги йилни кутиб олдик. Б. Омон 31.12.2022. https://t.me/omon_ilmi
101 viewsedited  19:29
Ochish/sharhlash
2022-12-31 22:29:14
99 views19:29
Ochish/sharhlash
2022-12-31 22:29:14
https://t.me/omon_ilmi
101 viewsedited  19:29
Ochish/sharhlash
2022-12-31 22:20:39
Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
79 views19:20
Ochish/sharhlash
2022-12-31 16:18:06
Қадрли ва ҳурматли инсоним!

Кириб келаётган янги 2023 йил муборак бўлсин.
Янги йил Сиз ва оилангизга қувончли дамларни, омад ва баракаларни олиб келсин. Қалбингизга поклик, танангизга соғлик ва оилангизга хотиржамликни тилайман.
Янги йил Сизни фақат қувончли хабарлар билан сийласин.

Ҳурмат билан Бахтиёр Ахтамович Омонов https://t.me/omon_ilmi
288 viewsedited  13:18
Ochish/sharhlash
2022-12-31 07:33:12
Ҳурматли каналимиз аъзолари! Кириб келаётган 2023 йил байрамингиз муборак бўлсин. Янги йилда кўнглингиздаги барча эзгу орзу-ниятларингиз ушалишини тилайман.
Қуён йили ҳаммага омадли ва баракали келсин
, илоҳим. Ҳурмат билан, Бахтиёр ОМОН https://t.me/omon_ilmi
136 viewsedited  04:33
Ochish/sharhlash
2022-12-30 23:25:01 https://t.me/omon_ilmi
135 views20:25
Ochish/sharhlash
2022-12-30 21:33:11 Ассалому алайкум, азизлар.

Бугун сизларга ўзимиз таниган-билган баъзи инсонларнинг фойдали Телеграм каналлари ҳақида маълумот бериб ўтмоқчимиз. Уларнинг аксарияти ижтимоий тармоқларнинг фаоллари, халққа зиё, маърифат улашиш йўлида жонбозлик қилиб келаётган кишилар бўлгани учун яхшиликни сизларга илиндик. Киринг, кўринг ва манфаатланинг.

Дониёр Насриддинов — ҳавола
«COLBA таълим маркази» асосчиси, кимё фани эксперти Дониёр Насриддинов шахсий ҳаётдаги тажрибалари ва ёшларни илм олишга тарғиб қилувчи постларни бериб боради.

Фикрбанк — ҳавола
Раста, EDU ва EDU-Sofiya ва бошқа стартап лойиҳалари асосчиси, тадбиркор ва блогер Хуршид Марозиқовнинг асосан маркетинг ва бизнесга алоқадор фикрлари.

Икром Шариф — ҳавола
"Кoʻkaldosh" мадрасаси битирувчиси, "Сакинат тил мактаби", "Сакинат оила мактаби" ва "Sakinat Travel" сайёҳлик агентлиги асосчиси Икром Шариф оила ва фарзанд тарбияси ҳақида ҳамда ижтимоий-ахлоқий мавзуларда тавсиялар, мақола ва ҳикматлар улашиб боради.

Ийсохон Яҳё — ҳавола
"Sayyid academy" асосчиси, мадраса ва Олий маъҳад битирувчиси Ийсохон Яҳёнинг шахсий мулоҳазалари, ўқиганлари ва таржималари билан танишиб боришингиз мумкин.

Жаҳонгир Пўлатов — ҳавола
"Cambridge" ўқув маркази, "Modme" платформаси асосчиси, тадбиркор Жаҳонгир Пўлатовнинг шахсий тавсиялари, тадбиркорлик йўналишидаги маслаҳатлари бериб борилади.

Жавоҳир Иззатуллоҳ — ҳавола
Ўқитувчи, таржимон, Бизнес бошқаруви фанлари магистри, "Нажот Таълим" маркази Ўқув бўлими раҳбари Жавоҳир Иззатуллоҳнинг бу ўткинчи дунёда кўрган-кечирганлари, мусулмон ўзбек фарзанди учун долзарб мавзулардаги ўзига хос фикр-мулоҳазалари.

MIGRANT — ҳавола
Ҳуқуқшунос Ботиржон Шермуҳаммад томонидан асос солинган migrant.mobi ахборот-хизмат портали саҳифаси. Хорижда юрган ёки четга чиқмоқчи бўлганлар учун фойдали мақолалар, хабарлар ва юридик маслаҳатлар.

Муҳаммад Темур Аъзам — ҳавола
Эркин журналист, блогер ва копирайтер Муҳаммад Темур Аъзам шахсий блоги. Ижтимоий-сиёсий, диний мавзуларда ёзади.

Муҳаммадали Эшонқулов - ҳавола
Юксалиш мактаблари ва Юксалиш лидерлар академияси асосчиси, ўқитувчи ва тадбиркор Муҳаммадали Эшонқулов устозлардан олган билимлари, ҳаётий тажрибалари ва ёшларни илмга тарғиб қилувчи постларни улашиб боради.

Nuruddin Blogs — ҳавола
"Product Management" соҳасида фаолият юритувчи ҳамюртимиз Нуруддин Иминохунов "IT" соҳасидаги қизиқарли маълумотлар ва ўзи фойдали деб топган ресурслар билан бўлишади.

Темурбек Адҳамов — ҳавола
"Нажот Таълим" маркази асосчиси, "Осмондаги болалар" ва "Алоҳида мавзу" лойиҳалари муаллифи Темурбек Адҳамов иш ва шахсий ҳаётдаги тажрибаларини ўртоқлашиб боради.

Валижон Туракулов — ҳавола
Иқтисодчи, Акфа университети профессори Валижон Туракуловнинг иқтисодий ва шахсий ривожланиш бўйича блоги.

Хуршид Саидмуҳаммад — ҳавола
Бизнес бошқаруви, Менежмент консалтинг соҳасида фаолият юритувчи, "Аpple" компанияси(Япония)да Менежер лавозимида ишловчи ўзбек йигити 'Leadership' (етакчилик), шахсий ривожланиш ва мусофирчиликда топган ҳикматларини улашиб боради.

Ғайратхўжа Ғаффорхўжа ўғли — ҳавола
AZON гуруҳи ходими, “Фикрат” таҳлилий дастури бошловчиси Ғайратхўжа Ғаффорхўжа ўғлининг шахсий фикрлари, қарашлари ва имкон қадар холис таҳлил.

Ғиёсиддин Юсуф — ҳавола
Оилавий муносабатлар бўйича устоз, бир неча китоблар муаллифи Ғиёсиддин Юсуфдан фарзанд тарбияси ҳақида блог.

Шавкат Ҳасан — ҳавола
Оилада эр ва хотин муносабатлари ҳақидаги саҳифа. Бу ерда асосан никоҳ, талоқ, идда каби оилавий масалаларга оид маълумотлар берилади.
107 views18:33
Ochish/sharhlash