Get Mystery Box with random crypto!

Стив Жобснинг энг машҳур фикрлари Ҳаётдаги сенинг вазифанг оп | Omad | Sirlari

Стив Жобснинг энг машҳур фикрлари

Ҳаётдаги сенинг вазифанг оппоқ қоғоздек тоза умр саҳифаларини тўлдириш. Қилаётган ишингдан кўнглинг тўлишини истасанг, унинг муҳимлигига ишон. Муҳим ва буюк ишларни қилишнинг шарти эса уларни севишдир.

Яратувчилар ёки лидерлар ҳамда уларнинг издошлари, ишқибозларини ажратиб турадиган ягона фарқ – илғор фикрдир.

Охирги 33 йил мобайнида ҳар тонгда кўзгуга қараб ўзимдан бугун ҳаётимнинг сўнгги куни бўлганида шу бугун режалаштирган ишни қилган бўлармидим, деб сўрайман. Агар кетма-кет "йўқ" деган жавоб бўлса, демак ниманидир ўзгартиришим кераклигини англайман.

Баъзида ҳаёт бошингга ғишт билан урганида ҳам, мақсадингдан чалғима.

Ҳаётимдаги севимли нарсаларнинг пулга дахли йўқ. Ҳаётдаги энг қадрли бойлик вақт эканлиги барчамизга кундай равшан.

Бу оламда вақтинг чегараланган. Шундай экан, уни кимнингдир ҳаётида яшаб бекорга совурма. Ички овозингнинг бошқаларнинг фикр-мулоҳазалари шовқинида қолиб кетишига йўл қўйма. Ва энг муҳими, қалбинг ва сезгиларингга эргашишни унутма.

Оддийлик ҳар доим диққат-эътиборим доирасидаги масала бўлиб келган. Оддийликка эришиш ҳатто мураккабликка эришишдан ҳам қийин: фикрлар тиниқлашуви учун анча тер тўкишга тўғри келади. Аммо, охир-оқибат бу уринишлар натижага муносиб бўлади: оддийлик билан тоғни ҳам силжитса бўлади.

Технология, бу – ҳеч нарса. Муҳими, одамларга хайрихоҳлик, уларга имкон бериш. Одамлар моҳиятан яхши ва ақлли. Агар уларга зарур воситаларни берсангиз, улар ажойиб ишларни уддалайдилар.

Менга қабристонда кўмилган энг бой одам бўлишнинг аҳамияти йўқ. Ҳар тун уйқуга кетишдан аввал бугун қилинган қойилмақом бирор ишни ўйлаб, ҳузурланиш эса – энг муҳими.

@Omadsirlari