Get Mystery Box with random crypto!

​​Тафаккур вақти: БЎШЛИҚ.... Унинг болалиги жуда оғир ўтди. | OLTIARIQ yangiliklari | rasmiy kanali

​​Тафаккур вақти:

БЎШЛИҚ....

Унинг болалиги жуда оғир ўтди. Камбағал бўлганликлари учун, бўш вақтларида бошқа болаларга қўшилиб ўйнай олмас, онаси ишига ёрдамлашар, баъзан одамларнинг майда ишларини қилиб бериб эвазига арзимаган бўлсада ҳақ оларди.

Йиллар ўтиб улғайди. Болалигида орзу қилган ҳамма нарсасига бирма-бир эришди. Энди уни ҳамма ҳавас қиладиган ҳаёти бор эди. "Бахтсиз болалик буюк келажакнинг пойдеворидир" деган фалсафага ишонарди.

Фақат тўкин ҳаётига нимадир етишмаётгандай туюлаверарди. Бир куни у тасодифан кўчада арзимаган пул учун қора ишлар қилиб юрган болакайни кўрди-ю, димоғи ачишди, тушуниб етди, уни ҳаётига айнан болалик етишмас эди.

Бу бўшлиқни эса энди ҳеч нарса эвазига тўлдириб бўлмас эди.

@OLTIARIQLIKLAR каналига
обуна бўлинг
https://t.me/+fNC0uF5gIAU0Y2Iy
https://t.me/+fNC0uF5gIAU0Y2Iy