Get Mystery Box with random crypto!

17 май куни Юнусобод тумани 8-мавзеда қурилиш бўлишига норозил | OLTIARIQ yangiliklari | rasmiy kanali

17 май куни Юнусобод тумани 8-мавзеда қурилиш бўлишига норозилик билдирган фуқароларга қарши чиққан қурилиш фирмаси вакиллари — 1991 йилда туғилган Ф.Ж., 1992 йилда туғилган С.Х., 1993 йилда туғилган Х.Н.лар бақир-чақир қилиб, жамоат тартибини бузишган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди томонидан уларга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Шунингдек, ушбу қурилишни амалга ошираётган “FRANCHISING INVEST” МЧЖ (Murad Buildings) қурилишни аҳолининг розилигисиз бошламаслик, акс ҳолда лойиҳа ва лойиҳа олди ҳужжатлари бекор қилиниши хусусида расман огоҳлантирилган.

@OLTIARIQLIKLAR каналига
обуна бўлинг
https://t.me/+fNC0uF5gIAU0Y2Iy
https://t.me/+fNC0uF5gIAU0Y2Iy