Get Mystery Box with random crypto!

Самарқанддаги боғчаларнинг бирида тарбиячи болаларга психологи | OLTIARIQ yangiliklari | rasmiy kanali

Самарқанддаги боғчаларнинг бирида тарбиячи болаларга психологик босим ўтказаётгани аниқланди.

Аниқланишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 4 май куни Самарқанд шаҳридаги 38-давлат мактабгача таълим муассасасида содир бўлган.

Ушбу боғчанинг 2-катта гуруҳи тарбиячиси М.Я. машғулот пайтида ҳожатхонага боришни сўраган болага қўпол муомалада бўлган.

Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мутасаддилари психолог иштирокида тарбиячи билан суҳбат ўтказилиб, педагогнинг одоб-ахлоқ қоидалари тушунтирилган ва қатъий огоҳлантирилган.

Шундан сўнг тарбиячи М.Я.га ташкилот ички тартиб қоидаларига амал қилмагани ҳамда иш жараёнида камчиликларга йўл қўйгани учун Меҳнат кодексининг тегишли бандларига кўра интизомий жазо чораси қўлланилган.

@OLTIARIQLIKLAR каналига
обуна бўлинг
https://t.me/+fNC0uF5gIAU0Y2Iy
https://t.me/+fNC0uF5gIAU0Y2Iy