Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда инсон аъзоларини кўчириб ўтказишга рухсат берилди | OLTIARIQ yangiliklari | rasmiy kanali

Ўзбекистонда инсон аъзоларини кўчириб ўтказишга рухсат берилди

“Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Қонун имзоланди.

Унга кўра:

Трансплантация реципиентнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади;

Инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини унинг мурдасидан олишга тириклик чоғидаги нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилиги мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади;

Донорларнинг, реципиентларнинг, шунингдек инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг ягона давлат реестри юритилади;

Тирик донорни трансплантацияга мажбурлаш тақиқланади;

Ўзбекистон фуқароси чет давлат фуқароси бўлган реципиент учун донор бўлиши мумкин эмас;

Трансплантация қилинадиган инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш тақиқланади.

@OLTIARIQ каналига
обуна бўлинг
https://t.me/+fNC0uF5gIAU0Y2Iy
https://t.me/+fNC0uF5gIAU0Y2Iy