Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳуқуқий_маслаҳат Ҳақорат қилиш. Ҳақорат қилганлик – шахснин | Oltiariq_TV24

#Ҳуқуқий_маслаҳат

Ҳақорат қилиш.

Ҳақорат қилганликшахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлик ёки беодоблик билан қасддан таҳқирлаганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳақорат қилган шахсга нисбатан 4 460 000 сўмдан 8 920 000 сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.

Жиноят кодексига асосан ҳақорат қилган шахсга:

44 млн 600 минг сўмгача миқдорда жарима;

240 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилиши мумкин.

Ҳақорат қилиш нашр қилиш, бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки ОАВ орқали амалга оширилса ушбу ҳаракат тўғридан-тўғри жиноят ҳисобланади ва айбдор:

44 млн 600 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача жарима;

240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан
жазоланиши мумкин.

Агарда ҳақорат қилиш:

жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда;

•хавфли ретсидивист томонидан;

•туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса:


89 млн 200 минг сўмдан 133 млн 800 минг сўмгача миқдорда жарима;

2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

1 йилгача озодликни чеклаш;

1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланиши мумкин.

*
Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

@OlimjonHaydarov