Get Mystery Box with random crypto!

Руслан Давлетов ер сотишдаги айёрона услублар ҳақида гапирди | 🌐 OLTIARIQ TV

Руслан Давлетов ер сотишдаги айёрона услублар ҳақида гапирди

Адлия вазири Русланбек Давлетов жамоатчиликка тақдим этган ҳисоботида ер аукционлари билан боғлиқ масалаларга ҳам тўхталиб ўтди. Жумладан, вазир ер сотиш масалалари бугунги куннинг долзарб ҳолатларидан бири эканлигини таъкидлади.

«Ўйлаб кўрадиган бўлсак, аввал аукцион тизими йўқ эди. Бу бўйича баъзи қарорлар қабул қилинди, ҳаракат қилдик. Натижада, давлат бюджетига 200 млрдга яқин пул келиб тушган. Ер бу – халқнинг бойлиги. Шу сабаб тўғридан-тўғри ер ажратилиш ҳолатларига қарши курашишимиз керак», – деди Русланбек Давлетов.

https://t.me/OLTIARIQ_TV
@OLTIARIQ_BOZORI