Get Mystery Box with random crypto!

МУҲАММАД ЮСУФ - МИЛЛАТПАРВАР ШОИР Олтиариқ тумани 14-умум | 🌐 OLTIARIQ 24

МУҲАММАД ЮСУФ - МИЛЛАТПАРВАР ШОИР

Олтиариқ тумани 14-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбир шундай номланди. Тадбирни иқтидорли ҳаваскор ижодкор Муҳаррамой Ёдгоралиева олиб борди. Она тили ўқитувчиси Шоирахон Хошимова сценарийси асосида мусиқа ўқитувчиси И. Юлдашева саҳналаштирган шеърий чиқишлар, жозибали куй ва қўшиқлар, мафтункор рақслар, М. Юсуф қаламига мансуб асари асосидаги саҳна кўринишлари йиғилганларда катта таассурот уйғотди. Сўзга чиққан мактаб директори Ёқутхон Мамажонова, мактабнинг ижодий тарғиботчиси Акрамжон Азизовлар ёш ижодкорларга омад тилаб, тадбирни якунлашди. Йиғилганлар ватанпарвар шоир Муҳаммад Юсуфни бир умр унутмасликка, кўнгилда у учун муқаддас жой ҳозирлашга кўникма ҳосил этишди.

Ўлса ўзи ўлар, сўзи ўлмайди,
Ҳамиша барҳаёт насл шоирлар.
Ҳақиқий шоирнинг қабри бўлмайди,
Юракка кўмилар асл шоирлар...


Каналимизга обуна бўлинг
https://t.me/OLTIARIQ_24TK