Get Mystery Box with random crypto!

Ҳукумат прогнозларига кўра, келгуси йилда мамлакат иқтисодиёти | Мамирова Олтиной

Ҳукумат прогнозларига кўра, келгуси йилда мамлакат иқтисодиёти 5,3% ўсади, инфляция 9,5%ни ташкил қилади, консолидацияланган бюджет даромадлари 311 трлн сўм атрофида, харажатлари эса 343 трлн сўм атрофида режалаштирилмоқда, шунда дефицит 32,5 трлн сўм, аниқроғи ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3% миқдорида бўлиши кутилмоқда.

Асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз сақланиб қолмоқда, ҚҚС амалдаги 15%дан 12%га камайтирилади, товар айланмаси 500 млн сўмгача бўлган тадбиркорлар учун йилига 20 млн сўм, 500 млн сўмдан юқори бўлганларга эса йилига 30 млн сўмлик қатъий белгиланган солиқни ҳар ойда тенг улушларда тўлаш ҳуқуқи берилмоқда. Бунда улар бухгалтерия ҳисобини юритишдан ҳамда дивиденд солиғини тўлашдан озод этилади.

Товар айланмаси 1 млрд сўмдан ошган кичик тадбиркорлар учун бир йил давомида фойда солиғи ставкасини 2% камайтириш кўзда тутилмоқда. Маҳаллий бюджетларга тушадиган қатъий белгиланган солиқ ставкаси инфляция даражасида индексация қилинади. Бунда акциз солиғи ставкаларининг индексацияси 1 февралдан амалга оширилади.