Get Mystery Box with random crypto!

#ҳаётий_воқеа Устозларни қадрланг Ўнгдаги расмда бошига қуё | Olot tuman xalq ta'limi bo‘limi

#ҳаётий_воқеа

Устозларни қадрланг

Ўнгдаги расмда бошига қуёшдан сақлайдиган кўзойнак тақиб юрган киши 15 йилдан ортиқроқ вақт ўз мамлакатида бўлмагандан сўнг уни шарафлаш учун Ироққа чақирилган Британиянинг Лондон шаҳридаги юрак касалликлари бўйича катта маслаҳатчи кардиолог доктор Зиё Камолуддин.

Доктор фахрий залга кирмоқчи бўлиб турганида бир чолнинг йўлакка газеталарни қўйиб, газета сотаётгани уни тўхташга мажбур қилди. Доктор газета сотувчининг ёнида бир муддат турди-да, сўнгра залга кирди.
Доктор залга оёқларини судраб, зўрға кирди. У ўтирди, лекин унинг фикри-хаёли газета сотувчисида қолди. «Ижодкорлик» нишонини тақиш учун шифокорнинг номи чақирилганда, у ўрнидан турди. Лекин у минбарга чиқмай, залдан чиқиб кетар экан, ҳамма ҳайрат билан докторга қараб қолди!!! Доктор ўрнидан туриб газета сотаётган қариянинг олдига борди ва унинг қўлидан ушлаган эди, у қўлини тортиб олди.

Газета сотувчи қария:
- “Мени қўйиб юбор ўғлим, мен бу ерга бошқа газета ёймайман”, деди.

Доктор бўғиқ овоз билан унга шундай деди:
- “Сиз бундан кейин асло газета ёймайсиз. Илтимос, мен билан юрсангиз.”.

Газета сотувчи қаршилик кўрсатар, доктор эса унинг қўлидан ушлар эди. Қария доктор кўзларидан ёш оқаётганини кўргандан кейин қаршилик қилмай қўйди. Шунда қарияни залга олиб кирди.

Газета сотувчи: - Ўғлим, сенга нима бўлди?

Доктор гапирмасдан у билан минбар сари юришда давом этди.

Томошабинлар ҳайрон эди, лекин доктор йиғлар, газета сотувчисини қучоқлаб, бошидан ўпар экан, шундай дер эди:
- Сиз мени танимадингиз-а, устоз Халил????
Газета сотувчи эса:
- Йўқ, Аллоҳга қасамки, мен сени танимадим. Айбга буюрмайсан, бу ёғи қаричилик, дея жавоб берди.
Шунда доктор:
- Мен марказий ўрта мактабдаги ўқувчингиз Зиё Камолуддинман, мен доим биринчи бўлганман, сиз эса мени рағбатлантириб, мени кузатиб турар эдингиз. 1966 йиллар эди...
Ундан кейин сотувчи шогирдини бағрига босди. Шунда доктор ўзига берилган нишонни олиб, бир вақтлар араб тилидан ўқитувчи бўлган газета сотувчисининг кўксига тақиб қўйди.

Кейин доктор катнашчилар олдида ўз нутқини сўзлади:
- “Мана шулар ҳурматга лойиқ зотлардир. Аллоҳга қасамки, бизнинг қолоқллик ва жаҳолатга юз тутишимиз қачон юз берди. Қачонки устозларни хорлаб, ҳуқуқларини поймол қилиб, уларни ўзларига муносиб мавқеларга қўймай ва юксак даражаларига мос равишда ҳурмат-эҳтиром кўрсатмай, қадрламай қўйганимиздан кейингина мана шундай қолоқлашиб, илмсиз ва нодон кимсаларга айландик”.