Get Mystery Box with random crypto!

Зукко, илмли ва изланувчан, математик салоҳияти юксак болаларн | 🇺🇿 OLOT TUMANI YANGILIKLARI 🇺🇿 ✪

Зукко, илмли ва изланувчан, математик салоҳияти юксак болаларнинг аксарияти бизни даргохдан-шу тумандан етишиб чиққан. Ментал арифметика йу‌налишини ўз олдига мақсад қилиб, бу борадаги тажрибаларини МТТларидаги тарбияланувчиларга тарғиб қилиб келаётган устозлар сони саноқлидир. Бугун туманимиздаги Оқ-пу‌лот кўчаси 155-уйда жойлашган ХАИТОВА МАСТУРА ЧОРИЕВНА номидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида "Ақл чархи" арифметик тадбир ҳамда "Хайр боғчам-салом мактаб" номли тадбир ташкил қилинди. Тадбирда ноанъанавий тарзда безатилган саҳна, ажойиб ракслар, арифметик шартлар йиғилган меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Иштирокчи болажонлар ташкилот рахбарияти томонидан тақдирландилар. Тадбир якунида ташриф буюрган мехмонларни ўзбегимнинг шох таоми половхонтўра ҳамда бир пиёла чойга таклиф қилинди. Улардан дуолар олинди. Бундай ажайиб тадбир хамда ота-оналар билан хамкорликни йу‌лга ку‌йган Мастурахон опа Хаитовага омад ёр бу‌лсин деймиз.

OLOTLIKLAR KANALIGA QO'SHILING

@Olot24_7