Get Mystery Box with random crypto!

Уйлар сотуви камайган, бироқ бирламчи бозорда нархлар сезиларл | Oлмалиқ ҳаёти | Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

Уйлар сотуви камайган, бироқ бирламчи бозорда нархлар сезиларли юқори

Марказий банк Кўчмас мулк бозори таҳлилини ўзбек тилида ҳам тақдим қилишни бошлади. Уйлар сотувининг сезиларли пасайиши Тошкент шаҳри (12 фоизга пасайган) ва Навоий вилоятида (20 фоиз) кузатилди.

Келгусида даврда уй-жой таклифининг кенгайиши ортидан уйлар ижараси бўйича вариантлар кўпайиб, бу нархларга таъсир қилиши кутилмоқда.

Нархлар ҳақида гапирадиган бўлсак, иккиламчи бозордаги уйлар нархи ўсиши бироз сусайиб, йиллик ҳисобда 29,6 фоизни ташкил қилган. Уйларнинг нархи долларда ҳисобланганда 17,7 фоизга ўсган. Янги уйлар (бирламчи бозор) нархи эса юқори ўсишда давом этмоқда. Тошкентдаги ижара нархлари эса 2023 йил мартига нисбатан сўмда ўзгаришсиз қолган. Долларда эса 9 фоизга пасайган. Ҳудудлар бўйича Тошкентда иккиламчи бозордаги уйларнинг 1 кв м учун ўртача нархи 15,5 млн сўм бўлиб турибди (2023 йилда 10,9 млн сўм).

@Olmaliqhayoti

Woodline мебелларида -30% гача ЧЕГИРМА!

Online mustang taxi 1052