Get Mystery Box with random crypto!

#қарор Олмалиқ шаҳрида 'Муҳандислик мактаби' қурилади Ўзбе | Oлмалиқ ҳаёти | Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

#қарор

Олмалиқ шаҳрида "Муҳандислик мактаби" қурилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 декабр куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сонли қарори, Тошкент вилояти ҳокимининг 2023 йил 17 июлдаги 322-10-0-Q/23-сонли қарори ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-, ва 25-моддаларига асосан, 2023 йил 24 июлда Олмалиқ шаҳар ҳокимининг №200-10-147-Q/23-сонли қарори имзоланди.

Мазкур қарорга кўра, Олмалиқ шаҳар Мирзо Улуғбек кўчаси ҳудудида “Муҳандислик мактаби” биноси қурилиши белгиланди. Яъни, Мирзо Улуғбек кўчаси ҳудудида жойлашган давлат захирасида бўлган 1,5 гектар ер майдонига “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ томонидан “Муҳандислик мактаби” қурилиши учун Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилди.

Kаналга уланиш
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube