Get Mystery Box with random crypto!

#қарор #172_10_147_Q/23 #05_07_2023 Олмалиқ шаҳрида йўл ҳарак | Oлмалиқ ҳаёти | Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

#қарор
#172_10_147_Q/23
#05_07_2023

Олмалиқ шаҳрида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалари ўрнатилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 4-апрел кунги “Автомобил йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-190-сонли Қарорининг 4-банди Г-қисмига ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-, 25-моддаларига асосан,

“Ҳилол” МФЙ 4Р-17ж-сонли йўлнинг 1-километрида, “Олтин” МФЙ Шароф Рашидов ва "Туркистон" кўчалари чорраҳасида ҳамда саноат ҳудуди "Мустақиллик" кўчаси ёқасига йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалари ўрнатилади.

Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сонли қарорига мувофиқ дастурий-техник воситалар орқали қайд этилган қоидабузарликлар учун жарима суммасининг 30 фоизи бевосита шаҳар маҳаллий бюджетига йўналтирилиши белгиланди.

Kаналга уланиш
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube