Get Mystery Box with random crypto!

Тадбиркорлар озодаликка қаршими? Шаҳримизнинг 'Ойдин' ҳудуди | Oлмалиқ ҳаёти | Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

Тадбиркорлар озодаликка қаршими?

Шаҳримизнинг "Ойдин" ҳудуди тадбиркорлик маркази ҳисобланади. Бугунги кунда 1000 дан ортиқ тадбиркорлар, дўкон ва расталарда ўз фаолиятларини олиб боришмоқда.

Шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ҳар куни эрта тонгдан ҳудуднинг Оҳангарон бекати атрофида ачинарли ҳолатга дуч келишади. Тадбиркорлар ўз фаолиятларини якунлар экан, озиқ-овқат, мева-сабзавот маҳсулотларини яшиклари билан, кийим-кечакдан қолган ўрам қоғозларини лотокларга ташлаб кетишади. Афсуски, бошқарма ходимлари бу чиқиндиларни тозаламас экан, эртаси куни худди ўша ахлат уюмлари ёнида савдони давом этаверади.

Хўш, бу қайси қонунга ёки инсоний фазилатга хос? Шаҳарда тадбиркорликни ривожлантириш ободлик, кўркамлик, озодаликни барбод этиш деганими? Наҳотки, ўзидан қолган чиқиндини махсус идиш ва урналарга ташлаб кетиш шунчалар мушкул вазифа?

Бошқарма ходимларининг ҳалол меҳнати ва ўзимиз истиқомат қилаётган шаҳар озодалигига ҳурмат билан қарайлик, азиз ҳамшаҳарлар!

@Olmaliqhayoti