Get Mystery Box with random crypto!

​#тайинлов Турғунбаев Хусниддин Мамаджонович, 2023 йил 1 | Oлмалиқ ҳаёти | Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

​#тайинлов



Турғунбаев Хусниддин Мамаджонович, 2023 йил 13 апрелдан Олмалиқ шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири лавозимига 3 ой синов муддати билан тайинланди.

Х.Турғунбаев 1983 йил Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2006 йил Тошкент вилояти Давлат педагогика институти Тарих ва ҳуқуқ факультетинининг кундузги бўлимини тамомлаган. Мутахассислиги - тарих ва ҳуқуқ фани ўқитувчиси.

Меҳнат фаолияти:

2007-2013 йй.. - Ангрен шаҳар 18-умумий ўрта таълим мактаби Миллий истиқлол ғояси ва ҳуқуқ, маънавият асослари фани ўқитувчиси;
2013- 2021 йй.. - "Сайёрабону Ангрен" МЧЖ раҳбари;
2021-2022 йй - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал - демократик партияси Ангрен шаҳар Кенгаши депутатлар бтлан ишлаш бўйича ижрочи котиби;
2022.08.16. - Ангрен шаҳар 18-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси;
2022 йй.. - Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати, Ёшлар ва гендер тенглик доимий комиссияси раиси.

Айни лавозимга тайинлангунга қадар (2022 йил 15 ноябрдан) Олмалиқ шаҳар Мактабгача таълим бўлими мудири лавозимида ишлаган. Оилали, 2 нафар фарзанднинг отаси.

@Olmaliqhayoti

Каналга уланиш: https://t.me/+SA-Ow_e4UUq1kgRE

Online mustang taxi 1052