Get Mystery Box with random crypto!

ОКМК Ижтимоий объектлар бошқармасининг меҳнат жамоаси «Яшил ма | Oлмалиқ ҳаёти | Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!



ОКМК Ижтимоий объектлар бошқармасининг меҳнат жамоаси «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Биргаликда боғ яратамиз» деб номланган хайрия акциясини эълон қилади

Ушбу хайрли акция жорий йилнинг 17 апрель куни шаҳримизнинг марказида жойлашган Ёшлар боғида ўтказилиши режалаштирилган.

Азиз ҳамшаҳарлар!

Сиз ҳам улуғ айём кунларида ушбу хайрли акцияда иштирок этмоқчимисиз? Ундай бўлса ўз ташаббусингиз билан исталган миқдорда манзарали дарахт кўчатлари (каштан, павлония, қарағай ва бошқа турдаги) олиб келиб, шаҳримизнинг Ёшлар боғи ҳудудига экиб савобга эришишингиз мумкин.

Ёшлар боғини экобоғ кўринишига келиши учун ўз ҳиссангизни қўшган ҳолда келажак авлодга обод ва экологик тоза шаҳар қолдиринг.

Ўз соғлигига, атроф-муҳитга ва келажакка бефарқ бўлмаган барчани ушбу хайрия акциясида фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.

Акция доирасида савол ёки таклифлар бўлса қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:

+998949410374 (Алишер)
+998931821872 (Зокиржон)

#табиат_учун_бирлашайлик

@Olmaliqhayoti

Каналга уланиш: https://t.me/+SA-Ow_e4UUq1kgRE

Online mustang taxi 1052