Get Mystery Box with random crypto!

Президент: «Аксарият давлат мактаблари 2 баробар кўп юклама би | Oлмалиқ ҳаёти | Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!



Президент: «Аксарият давлат мактаблари 2 баробар кўп юклама билан ишламоқда. Энди шаҳарларда хусусий таълим хизматлари қамрови кенгайтирилади»

Давлат раҳбари раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида устувор вазифалар белгиланди. Унга кўра, 29 та ўрта ва йирик шаҳарлар ҳамда аҳолиси 300 мингдан юқори 6 та туманда замонавий бозор хизматлари ривожлантирилади.

Шаҳарлар ва йирик туманларда хизматларни кўпайтириш учун таълим, тиббиёт, санъат, туризм, уй-жой ва транспорт имкониятларини ошириш кераклиги қайд этилди.

«Шаҳарлардаги аксарият давлат мактаблари 2 баробар кўп юклама билан ишлаётгани, боғча ўринлари етишмаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Шу боис, шаҳарларда хусусий таълим хизматлари қамровини кенгайтирамиз. Бунинг учун ҳам соҳага, ҳам аҳолига катта имконият ва енгилликлар яратаяпмиз», — деди Президент.

Бир ой муддатда аҳолининг ҳақиқий эҳтиёжини ўрганиб, 100 та қулай ер майдонларини белгилаб, мактаб ва боғча қуриш шарти билан аукцион орқали тадбиркорларга бериш топширилди.

Умуман, 29 та шаҳар ва 6 та йирик туманда хизмат кўрсатиш соҳасида 200 минг иш ўрни яратилади.

@Olmaliqhayoti