ҚИЗИМГА ЎГИТЛАР
Фидоий бўл; лекин ўзингни, қадр- соғлигингни ҳеч ким учун фидо этма.
Мулоҳазали бўл; лекин инсонларни ўйлашни ўзингни ўйлашдан олдинга қўйма!
Шафқатли бўл; лекин ўз шафқатинг билан аввал ўзингни қучишни унутма.
Қалбинг меҳрга лиммо лим тўла бўлсин; лекин меҳрни ҳар истаган учун бериб, ўзингдан воз кечма.
Очиқ юзли бўл; лекин қошларингни ўйишинг керак бўлган вақтда, ўзингни кулишга мажбурлаб, чегарангни босишларига йўл қўйма!
Даволовчи бўл; лекин ўзинг жароҳатламаган яраларни жавобгарлигини зиммангга олиб, юрагингга залвор юклама!
Билимли бўл; лекин “мен ҳамма нарсани биламан” деган жоҳилона ўйга енгилиб қолма!
Эҳтиромли бўл; лекин ўзини ҳурмат қилмаган, бошқаларни ҳурмат қилолмаслигидек буюк ҳақиқатга орқангни ўгирма!
Меҳнаткаш бўл; лекин меҳнату машаққатга ўзингни буткул топшириб, ғанимат лаҳзаларингни йўқотма.
Бор бўлгин, ёр бўлгин, шод бўлгинки; бу ҳайҳотдай дунёда сендан биттагина бор! Ўзингдаги “Сен”ни асраб-авайла гўзал қизим, марваридим...
Умида Азиз
@Olmaliqhayoti