Get Mystery Box with random crypto!

Депутат жамоатчилик назоратини кучайтирмоқда Олмалиқ шаҳридаг | Oлмалиқ ҳаёти | Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

Депутат жамоатчилик назоратини кучайтирмоқда

Олмалиқ шаҳридаги 28-сайлов округи депутати Дилфуза Рўзиева бугун мукаммал таъмирланаётган 19-умумтаълим мактабида бўлиб, қурилиш жараёнини кўздан кечирди.

"Фарғона проспектив конструкцион" МЧЖ томонидан 4 млрд. 483 млн. сўм маблағга таъмирланаётган мактаб таъмири 2020 йил 16 ноябрда бошланган. Шартномага кўра, маблағ тўлиқ тўлаб берилганидан сўнг, 110 кун ичида фойдаланишга топширилиши лозим. Аммо ҳозирда қурувчи корхонага маблағнинг 30 фоизи ўтказиб берилган. Номаълум сабабларга кўра, Тошкент вилояти ҳокимлиги қошидаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси томонидан қолган белгиланган маблағ ўтказилиши кечиктирилмоқда.

Шу сабабли айни вақтда қурилишдаги ишчи-ходимларнинг ярмидан кўпи ишламай кетиб қолган. Бугунги кун ҳолатига 70 нафар устадан 12 нафаригина ишламоқда.

Депутат томонидан қурувчиларга маблағни тез муддатда ўтказиб бериш бўйича вилоятдаги тегишли масъулларга депутатлик сўрови жўнатилди.

@Olmaliqhayoti