Get Mystery Box with random crypto!

Нурафшон шаҳрида президент мактаби қурилади Тошкент вилояти ҳ | Oлмалиқ ҳаёти | Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

Нурафшон шаҳрида президент мактаби қурилади

Тошкент вилояти ҳокимининг қарорига кўра, жорий йилда ижтимоий соҳада бир қатор объектлар қурилиши ҳамда мукаммал таъмирланиши режалаштирилган. Улар қаторидан замонавий мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари идоралари, поликлиникалар ўрин олган.

Шу билан бирга ушбу қарорда Нурафшон шаҳрида президент мактабини барпо этиш ҳам белгиланган. Таълим маскани замонавий меъморчилик асосида қурилиб, барча қулайликларга эга бўлади. Бунинг учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 40 миллиард сўм ажратилади.

Президент мактабида ўқитиш жараёни табиий фанлар, технологиялар, техник ижодкорлик, cанъат, математика соҳаларини чуқур ихтисослашган ҳолда ўқитишга асосланган. Машғулотлар халқаро “STEAM – таълим” дастури асосида олиб борилади.

@Olmaliqhayoti