2021-12-18 09:37:05
Аёлнинг, онанинг фарзанд тақдирида ўрни!!!
Ҳар бир буюк инсон ортида аёл, она туради. Атайлик, чироқ кашфиётчи Эдисон. У болалигида фанларни яхши ўзлаштира олмай мактабдан ҳайдалади. Ўқитувчилари Эдисонга жинни, ақллан заиф, руҳий хаста, деб хулоса беради. Аммо онасининг меҳри, эътибори, ғамхўрлиги ва фидокорлиги билан улуғ олим сифатида шаклланади ва танилади!!!
Яна бир мисол, яқинда ижтимоий тармоқларда ўқидимки, бир машҳур ва малакали жарроҳ, ўзининг шу даражага эришишини Онаси билан боғлади. Волидасининг эътибори ва талабчанлиги, айниқса телевизорни ўчириши дўхтирда Илмга қизиқишни аланггалатиб юборади. Демакки, фарзандларимиз порлоқ келажаги, кўпнинг дуосидаги инсон бўлишлиги, Азизлик ва Буюкликка эришиши Оналарнинг қўлидадир!!!
Келинг, фарзандларимиз билан бирга дарс қилайлик, оламига дўст тутунайлик, юриш-туриши, ютуқлари ва муаммолари, барча-барчасига эътибор ва рағбатда бўлайлик. Ана ўшандагина бугунги Эдисон, Имом Бухорий, Эркин Воҳидов, Чингиз Айтматов ҳамда Низомулмулкларни кашф этамиз ва тарбиялаймиз!!!
Дилноза ҚУРБОНОВА, журналист.
@blogeruzofficial каналига уланинг!
10.0K views06:37