2021-12-24 09:07:57
ҲИСОБИ ҚИЛИНАДИҲазрати Мусо Парвардигорга мурожаат қилиб шундай деди:
– Роббим, менга дўстларингдан бирортасини кўрсат!
Парвардигор Пайғамбарига айтди:
– Эй Мусо, анави тоққа чиқ, у ерда ғор бор, унда бир одам яшайди. Ўша ғорни макон тутган одам Менинг дўстимдир.
Ҳазрати Мусо тоққа чиқиб, ғорга кирди. Қараса, у ерда бир одам очликдан беҳол ётибди. Боши остида ғиштдан ёстиғи, ёнида жойнамози, яна биргина тўни бор, бошқа ҳеч вақоси йўқ бир фақир киши экан. Ҳазрати Мусо:
– Роббим, шу фақир одам Сенинг дўстингми? – деб сўради. Шунда Парвардигор:
– Эй Мусо, азаматим ва қудратим ҳаққи, шу одам дўстим бўлса-да, эгнидаги кийими, ёстиқ қилган ғиштининг ҳисобини бермагунича жаннатга қўймайман, – деди.
Аллоҳтаолони хисоб китоб кунини эсдан чиқарманг..
"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан.
@blogeruzofficial каналига уланинг!
9.8K views06:07