2023-04-14 16:05:49
ОКМКда гендер тенглиги таъминланган
Жорий йилнинг 13 апрель куни Тошкент шаҳридаги “Hyatt Regency Tashкent” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикасининг гендер баҳолаш натижалари бўйича семинар ташкил этилди.
Унда иштирок этган ОКМК Аёллар кенгаши раиси ўринбосари Камола Умаралиева комбинатда гендер сиёсатини амалга оширилиши юзасидан ахборот бериб ўтди.
Бугунги кунда Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 7977 нафар хотин-қизлар меҳнат қилиб, уларнинг 1500 нафардан зиёди турли сохаларда масъул лавозимларда фаолият юритиб келмоқда. Комбинатда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва уларга кўмак бериш мақсадида Аёллар кенгаши ташкил этилиб, хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти кенгаши фаолияти йўлга қўйилган.
Шунингдек, комбинатда хотин-қизларни гендер тенглигини таъминлаш, аёлларни раҳбарликка тайёрлаш, уларни ижтимоий-иқтисодий, маънавий етук бўлиш борасида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. ОКМКда хотин-қизлар учун муносиб меҳнат шароитлари яратилган бўлиб, уларни касбга ўқитиш, билим ва кўникмаларни ошириш, масъул лавозимларга тайинлаш борасида манзилли дастур асосида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 30 март куни Ўзбекистон Миллий матбуот маркази ОКМК АЖ ахборот хизмати томонидан матбуот анжуманида раҳбарият томонидан комбинатда гендер тенгликни таъминлаш ва амалга оширилган ишлар юзасидан батафсил ҳисобот бериб ўтилди.
@Olmaliq_matbuoti
8.0K views13:05