Get Mystery Box with random crypto!

#эътибор Жамиятда ҳар бир амалга оширилаётган ишлар негизида | Olmaliq matbuoti

#эътибор

Жамиятда ҳар бир амалга оширилаётган ишлар негизида инсон қадри ётади. Айниқса, бугунги кунда саноат корхоналарида улар учун муносиб шароит яратиш мақсадида тизимли ва амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Саноат темир йўл транспорти бошқармаси Касаба уюшмаси қўмитаси корхонанинг 4-темирйўл цехига қарашли 5-,9-,11- ҳамда 12-околодка ишчи-ходимлари билан суҳбатда бўлишди.

Суҳбат давомида корхона ходимлари учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш билан бирга умумий овқатланиш ошхонларидан йироқда бўлган околодка ишчи-ходимлари учун иситиш печлари топширилди.

ОКМК ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши, СТТБ раҳбарияти ҳамда корхона касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ишчилар учун топширилган иситиш печлари улар учун айни муддао эканлиги, совуқ кунларда иситиш печларга талаб ортиши ҳамда ўзларига кўрсатилган бундай эътибордан мамнун эканликларини билдириб ўтишди.

Обид Саркаев,
СТТБ касаба уюшмаси қўмитаси раиси ўринбосари

LINK @olmaliq_matbuoti️