Get Mystery Box with random crypto!

Кончи муҳандис-техник ходимлар малакаси оширилмоқда МТТУ МИС | Olmaliq matbuoti

Кончи муҳандис-техник ходимлар малакаси оширилмоқда

МТТУ МИСиС Олмалиқ филиалида zoom платформаси орқали ОКМК Ангрен кон бошқармаси, Ковулди кони, Хондиза кон бошқармаси, Чодак кон бошқармасида меҳнат қилиб келаётган муҳандис-техник ходимлар учун малака ошириш курслари ташкил этилди.

ОКМК Ўқув маркази ҳамда МТТУ МИСиС Олмалиқ филиали ҳамкорлигида ерости кон ишлари бўйича ташкил этилган машғулотлар 14-27 декабрь кунлари олиб борилади.

Мазкур ўқув курслари Президентимизнинг жорий йил 24 июндаги “Тоғ-кон металлургия саноати ва унга турдош тармоқларни ривожлантиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 5159-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда.

Ўқув курслари якунланганидан сўнг тингловчиларга сертификат берилади.

Улуғбек Имомбердиев,
Ўқув маркази етакчи муҳандиси

LINK @olmaliq_matbuoti️