Тошкентдаги ҳарбий шаҳарча онлайн аукционда 266 млрд сўмга сотилдиДавлат активларини бошқариш агентлиги томонидан онлайн аукционга қўйилган Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги
28 гектар ерда жойлашган ҳарбий шаҳарча бино ва иншоотлари
266,4 млрд сўмга сотилди.
Бинонинг бошланғич нархи
204 млрд сўм эди. Аукцион 1 соату 23 минут давом этди ва 15 қадамда нарх оширилди.
3 та юридик шахс қатнашган савдода “Do'mbrobod city group” МЧЖ ғолиб бўлди. Ушбу МЧЖ 10 кун олдин, 2 декабрь куни
1 трлн сўм устав капитали билан очилган.
P.S.:
Ана, шаҳарчалар сотиляпти, ишқилиб, ўзимизни ҳам, сотворишмаса бўлдида. @blogeruzofficial каналига уланинг!