Get Mystery Box with random crypto!

#онлайн #синов 'Олмалиқ КМК' АЖнинг 2023 йил 7 мартдаги 20-1 | Olmaliq matbuoti

#онлайн
#синов

"Олмалиқ КМК" АЖнинг 2023 йил 7 мартдаги 20-1/11-сонли "Ишлаб чиқариш йиғилиши" баённомасига кўра белгиланган вазифа ва топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида айни пайтда Чодак кон бошқармаси кон усталарининг касбий малака ва билимлари синовдан ўтказилмоқда.

Билимлар синови уч босқичда ўтказилади. 1-босқичда кон усталарининг касбий билимлари ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича кўникмалари тест саволлари орқали имтиҳон қилинади. 2-босқичда эса IQ тестлар орқали раҳбарлик қобилияти текширилади. 3-босқичда касбий билим ва кўникмалари юзасидан суҳбат ташкил этилади.

Синов жараёнлари Ўқув маркази, Саноат хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси бўлими, Олмалиқ кон техника инспекцияси, Кон ишлари бўлими масъуллари ва мутахассислари томонидан олиб борилмоқда.

Шаҳбоз Раҳмонов,
Ўқув маркази малака баҳолаш маркази бошлиғи