2022-05-21 13:15:36
#спорт
ОКМК Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати Ёшлар иттифоқи, спорт йўриқчиси ва Касаба уюшмаси қўмитасм томонидан спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
Мусобақага жорий йилнинг 9 май куни старт берилган бўлиб 20 май куни ўз ниҳоясига етди.
Мусобақада жами 20 та жамоа аъзолари ғолиблик учун тўп суришди.
Мазкур мусобақада фахрли 3-ўринни 6-команда (Ангрен) жамоаси эгаллади.
2-ўрин 4-команда (Динамо) жамоасига насиб этди.
2-команда (Ёшлар) жамоаси эса ғолиб бўлди.
Бундан ташқари, мусобақада фаол иштирок этган У.Иномжонов
4-команда назоратчиси, «Энг яхши дарвозабон», А.Мамадалиев 4-команда назоратчиси, «Энг яхши тўп урар», Д.Рўзиқулов 7-команда назоратчиси «Энг яхши ҳимоячи» ва Ш.Мамуров 2-команда назоратчиси «Энг яхши ҳужумчи» номинациялари бўйича ғолиб деб топилдилар.
Ва улар эсдалик совғалар билан тақдирланди.
А.Рисбаев,
ИҲҚХ Ёшлар иттифоқи раиси
@Olmaliq_matbuoti
434 views10:15