Get Mystery Box with random crypto!

#Мустақиллигимизнинг_31_йиллигига “Олмалиқ КМК” АЖ Портловчи | OLMALIQ 7/24

#Мустақиллигимизнинг_31_йиллигига
“Олмалиқ КМК” АЖ Портловчи материаллар заводида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Портловчи материаллар заводи барча цех ва участка ишчи-ходимларига байрам дастурхони безатилиб, байрам оши тарқатилди.

Байрам тадбирида “Металлург” маданият саройи ижодий гуруҳларининг куй ва қўшиқлари, жозибали рақслари даврага файз киритишди.

А Абдукаххаров,
Портловчи материалар заводи касаба уюшмаси
қўмитаси раиси