Get Mystery Box with random crypto!

#Расмий_баёнот Хотинидан ўч олиш мақсадида бу эркак мунтазам | Olmaliq Hayoti 24

#Расмий_баёнот

Хотинидан ўч олиш мақсадида бу эркак мунтазам болаларини қийнаб келган.

Аниқланишича, 2022 йилнинг сентябрь ойида Тошкент вилояти Янгийўл тумани "Гулистон" маҳалласида яшовчи 30 ёшли А.Н. (эркак) оилавий келишмовчиликлар турмуш ўртоғи Н.Ф.дан ўч олиш мақсадида 2 ёшли фарзандини муттасил равишда турли қийноқларга солиб, ушбу жараённи уяли телефон аппаратига видеога олиб ижтимоий тармоқларга тарқатган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2023 йил 13 май куни Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми “а” банди (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланиб, қамоққа олинган.

@Olmalikhayoti_Olmaliq_Xabarlar24 - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!