Расман: Шилқимлик (гап отиш) учун 15 суткагача жазо белгиланди | Olmaliq Hayoti 24
Расман: Шилқимлик (гап отиш) учун 15 суткагача жазо белгиланди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс шаҳвоний шилқимлик учун жавобгарликни назарда тутувчи янги 41-1-модда билан тўлдирилди. Унга кўра, шаҳвоний ва интим “гап отишлар” ёки шундай мақсаддаги тегинишлар учун энди маъмурий жазо қўлланади. БҲМнинг 2 баравари (600 минг сўм)дан 5 баравари (1,5 млн сўм)гача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача қамоққа олишга сабаб бўлади.