Get Mystery Box with random crypto!

Президент ҳамшираларнинг иш ҳақини ошириш юзасидан топшириқ бе | Olmaliq Hayoti 24

Президент ҳамшираларнинг иш ҳақини ошириш юзасидан топшириқ берди

Қайси вилоят ҳокими бирорта ҳамширани уй билан таъминлади? Ҳеч бири? Улар учун ипотека имкониятларини ўйлаб кўриш вақти келди.

Хозирча биз ҳамшираларга адолатли маош бера олганимизча йўқ. Тегишли мутасаддилар бу бўйича ўз таклифларини беришлари керак, — деди Шавкат Мирзиёев.

Вазирлар Маҳкамасига ҳамшираларни ўқитиш ва малакасини ошириш, меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини ошириш, умуман, улар учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитларини яратиш масалаларини ўз ичига олган қарор лойиҳасини тайёрлашга топшириқ берилди.

@Olmalikhayoti_Olmaliq_Xabarlar24