Get Mystery Box with random crypto!

Олий суд | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi oliysuduz — Олий суд | Расмий канал О
Telegram kanalining logotibi oliysuduz — Олий суд | Расмий канал
Kanal manzili: @oliysuduz
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.03K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали
_________
Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2021-02-12 15:35:38
Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар сайёр судда кўриб чиқилди

Хусусан, 2021 йил 11 февраль куни Навоий шаҳар, “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғини биносида маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўришни бошлашдан олдин жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди раиси Ш.Мамиров ва шаҳар суди судьялари А.Авезов, С.Болтаев, Ў.Ҳайдаровлар фуқаролар билан очиқ мулоқат ўтказиб, фуқароларнинг шикоят, таклиф ва мурожаатларини қабул қилиб, муамммолар ечимини топишда тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар бериб, амалий ёрдам кўрсатган ҳолда ҳал этилишини таъминлади

Батафсил

Каналга уланиш @oliysuduz
2.2K views12:35
Ochish/sharhlash
2021-02-12 15:34:03
Қонун устуворлиги қоғозда эмас, амалда…

Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга ва халқимизга қилган Мурожаатномасида жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтганлиги бежиз эмас, албатта. Чунки жамият тараққиёти қонун устуворлиги ва суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги билан чамбарчас боғлиқдир.

Батафсил

Каналга уланиш @oliysuduz
2.1K views12:34
Ochish/sharhlash
2021-02-12 15:32:30
"Менинг маҳаллам – менинг судьям"

Ҳуқуқий тарғибот тадбири жараёнида жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси Ф.Қаҳоров мамлакатимизда фуқаролар тинчлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ҳар биримизнинг вазифамиз эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Батафсил

Каналга уланиш @oliysuduz
2.1K views12:32
Ochish/sharhlash
2021-02-02 11:16:55 2021 йил 1 февраль куни Тошкент туманлараро маъмурий судида аризачи Н. Юнусова ва О. Пиантковскаянинг жавобгар Тошкент шаҳар ҳокимиятига нисбатан ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги маъмурий иш мазмунан кўриб чиқилиб, ҳал қилув қарори ўқиб эшиттирилди.

Ҳал қилув қарорига кўра, аризачи Н. Юнусова ва О. Пиантковскаянинг аризаси қаноатлантирилиб, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2007 йил 2 августдаги 697-сонли қарорининг Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 7 уйни маданий мерос объектлари давлат рўйхатидан чиқаришга оид қисми ҳақиқий эмас деб топилди.

Шунингдек, ишни кўриш давомида аниқланган қонунбузарликлар юзасидан жавобгар Тошкент шаҳар ҳокимияти ва Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси Тошкент шаҳар, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари бўйича минтақалараро давлат инспекциясига нисбатан хусусий ажрим чиқарилди.

Суд қарорларига нисбатан 1 ойлик муддат ичида Тошкент шаҳар маъмурий судига шу суд орқали шикоят берилиши ёки протест келтирилиши мумкин.

Каналга уланиш @oliysuduz
....................................................................................

1 февраля 2021 года Ташкентским межрайонным административным судом вынесено решение по административному делу по заявлению Н. Юнусовой и О. Пиантковской к ответчику хокимияту города Ташкента о признании недействительным решения хокима.

Решением суда заявление Н. Юнусовой и О. Пиантковской удовлетворено и постановлено признать недействительным решение хокима города Ташкента от 2 августа 2007 года за № 697 в части исключения дома 7 на улице Бабура в Яккасарайском района города Ташкента из государственного реестра объектов культурного наследия.

Также по результатам рассмотрения дела вынесено частное определение в отношении хокимията города Ташкента и Межрегиональной государственной инспекции по городу Ташкенту, Ташкентской и Сырдарьинской областям Главного научно-производственного управления по охране и использованию объектов культурного наследия Министерства культуры.

Судебные постановления могут быть обжалованы или опротестованы в течение 1 месяца в Ташкентский городской административный суд через данный суд.

Подписаться на канал @oliysuduz
3.3K views08:16
Ochish/sharhlash
2021-02-02 11:16:42
3.1K views08:16
Ochish/sharhlash
2021-02-02 10:52:17
Навоий вилоятида судьялар томонидан "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар қабул қилиниб, уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди

Каналга уланиш @oliysuduz
3.3K views07:52
Ochish/sharhlash
2021-02-02 10:50:41
#оқлов

ҚОНУНГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШ ТУФАЙЛИ СУДЛАНУВЧИ ОҚЛАНИБ, ҚАМОҚДАН ОЗОД ҚИЛИНДИ

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида мамлакатимизда кечаётган кенг кўламли суд-ҳуқуқ ислоҳотлари хусусида тўхталиб, «Судлар мустақиллиги таъминланиши натижасида жорий йилнинг ўзида 719 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди» дея алоҳида таъкидлади.

Батафсил

Каналга уланиш @oliysuduz
3.4K views07:50
Ochish/sharhlash
2021-02-01 20:15:56
Президент Шавкат Мирзиёев инвестиция соҳасига доир аввалги топшириқлар ижроси ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Лойиҳалар аввало иш ўринлари яратиш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган бўлиши кераклиги таъкидланди.
Маҳаллаларда банкларнинг янги бошқарув тизимини йўлга қўйиш, ҳар бир туман ва маҳалла имкониятларидан келиб чиқиб лойиҳаларни тайёрлаш, аҳолига ундан даромад топишни ўргатиш бўйича кўрсатма берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом выполнения данных ранее поручений касательно инвестиционной сферы и новыми проектами.
Отмечено, что проекты должны быть нацелены в первую очередь на создание рабочих мест и производство экспортоориентированной продукции.
Указано на необходимость организации новой системы работы банков в махаллях, чтобы они содействовали разработке проектов с учетом специфики отдельно взятого района или махалли, учили население предпринимательству.

#Mirziyoyev #taqdimot #banklar #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2.8K views17:15
Ochish/sharhlash
2021-02-01 14:53:06
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди томонидан босқинчилик жиноятини содир этган икки нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Каналга уланиш @oliysuduz
3.4K views11:53
Ochish/sharhlash
2021-02-01 14:22:18
Сохта "ИИБ ходими" жазоланди

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда алдамчи, фирибгар шахслар тўғрисидаги хабар эл орасида тез тарқалмоқди. Бироқ, шунга қарамай, фирибгарларнинг тузоғига бирин-кетин одамларнинг илиниб қолиши ҳар қандай одамни ўйлантиради. Асли фарғоналик ва муқаддам 8 марта судланган Шариф Қаюмов (исм-шарф ўзгартирилган) ҳам шундай фирибгарлар тоифасидан.

Батафсил

Каналга уланиш @oliysuduz
4.6K views11:22
Ochish/sharhlash