Get Mystery Box with random crypto!

БАЁНОТ Тошкент шаҳар маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси | Олий суд | Расмий канал

БАЁНОТ

Тошкент шаҳар маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси Д. Я. 2022 йил 30 август 01.30 ларда ўзига тегишли бўлган NEXIA 3 русумли транспорт воситасини Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Мирзо Улуғбек кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида пиёда вафот этган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook