Get Mystery Box with random crypto!

#abituriyent #joriy_yilda_ham_ball_tushadi КВОТА-2021 БАКА | OLIY MAKTAB AKADEMIYASI | Rasmiy kanal | ILM OLING!

#abituriyent
#joriy_yilda_ham_ball_tushadi

КВОТА-2021

БАКАЛАВР:

КУНДУЗГИ — 113 530 нафар;
СИРТҚИ — 37 675 нафар;
КЕЧКИ — 6 550 нафар.

Жами: 157755

КВОТА-2022

БАКАЛАВР:

КУНДУЗГИ - 123 060 нафар;
СИРТҚИ - 44 615 нафар;
КЕЧКИ - 9 890 нафар.
МАСОФАВИЙ - 3 410 нафар.

Жами: 180975

Эътибор берган бўлсангиз, қабул квоталар сони 23220 тага кўпайган. Қабул квоталар йил сайин ортиб бораверади. 2025-йилга келиб мактаб битирувчиларнинг 50% миқдоригача етказилади.

Жорий йилда ҳам умумий балл тушиш кузатилади.

Сабаблар:
1. Жорий йилда квоталар сони кескин ошди.
2. Олдинги кириш имтиҳонида саволлар сони 70 та (саволлар сони 1,5 баробар камайтирилган) бўлган лекин вақт ўзгартирилмаган. Шундай бўлса ҳам балл тушиш кузатилди.
Жорий йилда эса, саволлар сони 90 тага етказилди. Бу эса, яна балл тушишига олиб келади.
3. Ўқувчиларнинг билим савияси олдинги йилгидан кўра яна пасайган. (Oliy Maktab Akademiyasi томонидан ўтказилган диагностик тест синови таҳлилларига асосланган)

P/S: жорий йилда ҳам тиббиёт, юридик, иқтисод ва молия соҳалардаги муҳим йўналишларнинг баллари юқорилилигича қолади. Сабаби, деярли барча билимли абитуриентлар биринчи танловда шу йўналишларни танлайди. 1:25, 1:50, 1:80, 1:100 тахминан шу каби нисбатда ҳужжат топшириш ҳолати кузатилмоқда.

@oliymaktabakademiyasi