Get Mystery Box with random crypto!

#Иқтибос Тошкентлик сайловчилар билан учрашувда Шавкат Мирзи | Олий Маъҳад | Расмий

#Иқтибос

Тошкентлик сайловчилар билан учрашувда Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръони карим ёқиб юборилганини ёвуз ҳаракат деб атади ва кескин қоралади.

«Айни вақтда биз радикализм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларига, турли миллат ва халқларнинг диний қадриятларига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатишга мутлақо қаршимиз. Жумладан, яқинда Швецияда содир этилган, муқаддас Қуръони каримни ёқиб юборишдек ёвуз ҳаракатларни кескин қоралаймиз», - деди президентликка номзод.

Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, ер юзидаги миллионлаб инсонларнинг дин-у диёнати, эзгу ҳиссиётларини ҳақорат қиладиган бундай ҳолатларга асло йўл қўйиб бўлмайди.

t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!