Get Mystery Box with random crypto!

​​#Тадбирлар #Диний_бағрикенглик 1-7 феврал – Диний конфессия | Олий Маъҳад | Расмий

​​#Тадбирлар #Диний_бағрикенглик

1-7 феврал – Диний конфессиялараро халқаро бағрикенглик ҳафтаси
World Interfaith Harmony Week

Ушбу халқаро ҳафталик тадбири БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 20 октябр, 2010 йилда қабул қилинган резолюцияга мувофиқ ўтказиб келинади.

Ҳужжатда қайд этилишича, барча дин вакиллари ва тарғиботчиларининг маънавий бурчи- инсонларни тинчлик, бағрикенглик ва ўзаро тушунишга чақиришдан иборатдир.

Ушбу таклиф ўша вақтда Иордания қироли Абдуллоҳ II ташаббуси билан киритилган ва маъқулланган эди.

Таъкидланишича, ушбу Ҳафталикка диний етакчилар, турли диний ташкилотлар ва алоҳида шахсларни диний эътиқод ва конфессиялар вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат ва тушунишга қаратилган саъйи ҳаракатларга дунё халқлари эътиборини қаратиш мақсадида асос солинган.

Илк маротаба жаҳон динлараро бағрикенглик ҳафталиги 2011 йилда ўтказилган эди. Бирлашган Миллатлар ташкилоти барча давлатларни ушбу ҳафта давомида ихтиёрий асосда динлараро уйғунлик ва яхши ният ғояларини тарқатилишини қўллаб- қувватлашга чақиради.

Жараён марказлари эса бутун дунёдаги масжидлар, черковлар, синагоглар ва бошқа ибодатхоналар бўлади.

Қўшимча маълумот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳақида

Дин ишлари бўйича қўмита Республикада жойлашган диний ташкилотлар билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорлик қилиш, турли диний конфессиялар фаолиятида ёрдам кўрсатиш, жамиятда динлараро ва миллатлараро тинчлик ва тотувликни таъминлаш юзасидан таклифлар ва чора-тадбирлар ишлаб чиқади.

Дин ишлари бўйича қўмита сайти маълумотига кўра, Ўзбекистонда 2281диний ташкилот рўйхатга олинган. Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Конфессиялар ишлари кенгаши ҳам фаолият олиб боради.

Манба: religions.uz

Олий Маъҳад канали Бухорий авлодлари канали

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram