Get Mystery Box with random crypto!

АЙБСИЗ АЙБДОРЛАР ЭНДИ БЎЛМАЙДИМИ? Бир инсоннинг судланганли | Олимлар минбари

АЙБСИЗ АЙБДОРЛАР ЭНДИ БЎЛМАЙДИМИ?

Бир инсоннинг судланганлиги учун унинг яқинлари жабр тортиши кўп йиллардан бери оддий одамларни қийнаб келаётган эди. Ишга кирмоқчи бўлса "аканг судланган", лавозимда кўтарилмоқчи бўлса" отанг судланган" деб айбсиз айбдор бўлиб қолаётган эди.

Конституциямизнинг 26-моддасига шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлмаслиги тўғрисидаги норманинг киритилиши жуда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Президент Ш.Мирзиёев 2022 йил 20 июндаги Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда шахснинг судланганлиги ва ундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклашга асос бўлиши мумкин эмаслигини қатъий ёзиб қўйиш зарурлиги айтди.

Фарход ПРИМОВ, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент

Батафсил http://bit.ly/3ABSN0e

@olimlar_minbari