Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон миллий боғидаги кўл тикланди Шавкат Мирзиёев Ўзбек | Олимжон Ўсаров

Ўзбекистон миллий боғидаги кўл тикланди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий боғида амалга оширилган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Президент бу боғнинг тарихий қиёфасини сақлаб қолиш, бу ерда миллий анъаналаримизга хос муҳит яратиш зарурлигини таъкидлаган эди.

Шу асосида 14 гектардан зиёд ҳудудда маъмурий бино, ресторанлар қурилиб, кўприклар ва йўлаклар янгиланди. Жами майдони 40 минг квадрат метр бўлган кўл тикланди. Сув сизиб чиқмаслиги ва лойқаланмаслиги учун кўл тубига махсус қопламалар ётқизилди. Қирғоқлар тартибга келтирилиб, чўмилиш ҳавзаси ташкил этилди. Мингдан зиёд дарахт, 200 мингга яқин бута кўчатлари экилди.

P. S. Бу ниҳоятда муҳим қадам бўлди. Сўнгги вақтда журналист ва блогерлар томонидан шаҳарда яшил зоналар деярли йўқлиги, сув ҳавзалари қуритилаётгани ҳақида кўп танқидий чиқишлар қилинаётган эди.

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram