2024-05-14 22:10:23
Отабек Умаров 40 ёшга тўлди!
Бугун Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.
Отабек Муҳаммадалиевич 1984 йил 15 май куни туғилган. Узоқ йиллардан бери ўзбек спорти ривожи, олимпия ҳаракатига ҳисса қўшиб келяпти. Жумладан, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси, ММА ассоциацияси асосчиси ва биринчи раҳбари сифатида ушбу спорт турлари, хусусан, оммавий спорт тарғиботини янги босқичга олиб чиқди.
Отабек Умаров 2020 йил Осиё Олимпия кенгаши Бош Ассамблеясида ташкилотнинг вице-президенти этиб сайланган эди. Ҳозирда Отабек Муҳаммадалиевич Янги Ўзбекистоннинг салоҳиятини бутун дунёга кўрсатишда, мамлакатимиз ва Марказий Осиёда Олимпия ҳаракати тарғиботининг янада кучайишида жонбозлик кўрсатмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, сайтимиз ижодкорлари ва ўқувчилари номидан Отабек Умаровни бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этиб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаймиз...
Oбуна бўлинг Olamsportcom
10.4K views19:10