Get Mystery Box with random crypto!

Азизжон Камиловни табриклаймиз! Бугун Ўзбекистон Миллий оли | Olamsportcom

Азизжон Камиловни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси, "Халқ таълими ҳомийси" кўкрак нишони соҳиби Азизжон Камилов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Азизжон Камилов федерация раҳбари бўлганидан қисқа вақт ўтиб, қилинган меҳнат натижаларда акс эта бошлади. Дзюдочилар Олимпиада, жаҳон ва Осиё чемпионатларида муваффақиятли тарзда иштирок этишди. Давлат Бобонов Токио Олимпиадасида бронза, жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди. Жамоавий микст баҳсларида илк бор жаҳон чемпионати медалига сазовор бўлинди. Муҳташам "Ҳумо Арена"да "Катта Дубулға" турнири юқори савияда ташкил этилди. Буни халқаро экспертлар ҳам эътироф этишди. Илк бор катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбонлиги Ўзбекистонга ишониб топширилди. Юртимиз аёллар дзюдоси тарихида илк бор "Катта Дубулға" турнири медаллари қўлга киритилди. Гулноза Матниязова бронза, Диёра Келдиёрова олтин медални ўзиники қилиб олди. Бу каби муваффақиятлар ҳақида узоқ гапириш мумкин.

Фурсатдан фойдаланиб, сайтимиз ходимлари ва ўқувчилари номидан Азизжон Камиловни инсон ҳаётидаги унутилмас кун - таваллуд айём билан чин қалбдан муборакбод этамиз. У кишига сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хотиржамлик, фарзандлари роҳатини кўриб юришларини тилаймиз.

Обуна бўлинг Olamsportcom