Get Mystery Box with random crypto!

#номинг_ўчсин_уруш Уларни отишди тонг палласида… Отасин қўлин | 🌎 Olam Haqiqatlari

#номинг_ўчсин_уруш

Уларни отишди тонг палласида…
Отасин қўлини ушлаган гўдак
Милтиқларга қараб секин сўради,
Сўради: «Ўқ тегса оғрирми, дада?»

Унинг овозини босди гулдурак…

Баҳорда жарликни қоплар ўт-ўлан,
Ўтлар узра сузиб ўтар оқ булут
Ва шунда бир чечак аччиқ дард билан
Тинмасдан шивирлар: «Оғриркан, дада!»

Бу нола ҳеч қачон бўлмайди унут…

Хуршид Даврон

Олам Ҳақиқатлари!