Get Mystery Box with random crypto!

Қандли диабет: — гипогликемик кома Шикоятлари: очлик ҳисси, ҳ | Oilaviy_shifokor

Қандли диабет:
— гипогликемик кома

Шикоятлари: очлик ҳисси, ҳолсизлик, терлаш, қўзғалувчанлик, эс–ҳушни чалкашиши ёки йўқолиши, тахикардия, талвасага тушиш.

Анамнез: қандли диабет, инсулин дозасини ошириб юборилиши, очлик, ортиқча жисмоний харакат.

Кўрик: тери нам, мушак ва кўз олмаси тонуси ортган, тез-тез тоник ва клоник тиришишлар, кўз қорачиғи кенгайган.
Кетоацидозли комадан, тетаниядан, эпилепсиядан, бош мияда қон айланиши бузилишидан дифференцировка қилиш керак!

Муолажа:
1. Эс–ҳуши жойида бўлса ширин чой берилади.
2. Глюкоза 40% 20–100 мл в/в майдалаб.
3. Эффект бўлмаса — адреналин 0,1%—1,0 тери остига.
4. Преднизолон 30–60 мг ёки гидрокортизон 100 мг ни глюкозага (5%—500 мл) в/в томчилатиб.
5. Глюкагон 1 мг в/в томчилаб.
6. Керак бўлса юқори нафас йўлларини санация қилиш, трахея интубацияси, ИВЛ.
7. Агар муолажалар фойда бермаса, бемор ҳушини йўқотса эндокринология бўлимига госпитализация қилиш.
Tezyordam_103