Get Mystery Box with random crypto!

Тана ҳарорати кўтарилса туширишга шошилманг! Кўп одамлар ҳар | Oilaviy_shifokor

Тана ҳарорати кўтарилса туширишга шошилманг!

Кўп одамлар ҳароратнинг кўтарилишидан жуда қўрқишади. 36,9 дан ошиши билан яллиғланишга қарши ва антипиретик препаратлар қўллашади. Бу нотўғри ёндашув.

Аввало, ҳароратнинг кўтарилиши инфекцияларга қарши табиий ҳимоя эканлигини эсга олиш керак. 37 дан юқори тана ҳарорати кўп бактериялар ва вируслар учун ноқулай ҳамда ҳалокатли ҳисобланади. Яъни юқори ҳарорат танадаги вирусларни бартараф этади.

Хўш, ҳароратни қачон туширган маъқул?

Буни икки хил вазиятда қилиш керак:

Агар ҳарорат 38 ёки ундан юқори даражага етса (бу танага зарарли);

Ёки ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз (қаттиқ бош оғриғи, бўғимларда мўртлик) ҳароратни туширган маъқул.
Улуғбек Ўроқов.

@OILAVIY_SHIFOKOR - kanaliga
obuna bo'ling !