Get Mystery Box with random crypto!

Стоматит қайси омиллар таъсирида юзага келади олдини олиш учун | Oilaviy_shifokor

Стоматит қайси омиллар таъсирида юзага келади олдини олиш учун тавсиялар

Стоматит бу турли этиологияли оғиз шиллиқ қаватини яллиғланиши.

• Бирламчи (мустақил),
• Иккиламчи(бошқа касалликлар белгиси) бўлиши мумкин.

САБАБЛАРИ:
• Бактерия, вирус, микоплазма,
• Б гуруҳ витаминлари, фолий кислотаси, темир, рух моддаси етишмовчилиги.
• Оғиз бўшлиги травмалари (нотўғри протез қўйиш, қаттиқ овқат),
• Шахсий гигиенага риоя қилмаслик,
• Ювилмаган маҳсулотларни овқатга ишлатиш,
• Натрий сульфат таркибли тиш пастасидан узоқ муддат фойдаланиш,
• Диуретикларни узоқ қабул қилиш (сўлак миқдори камаяди)

БЕЛГИЛАРИ:
• Катарал стоматит бу шиллиқ қават қизариши, шиши, қонаши, сўлак оқиши, чайниш пайтида оғриқ, оқ пилакча бўлиши,
• Ярали стоматит бу бутун шиллиқ қават зарарланади, тана ҳарорати кўтарилади, лимфатик тугунлар катталашади.
• Афтоз стоматит бу думалоқ шаклда кўп миқдорда,
• Кулранг пилик билан қопланган яралар Аллергик стоматит.

ДАВОЛАШ:
• Анестетикли эритмалар билан чайиш,
• Антибактериал воситалар,
• Замбуруғга қарши, вирусга қарши воситалар,
• Эпителийни тикловчи дорилар,
• Физиотерапия (ультратовуш, магнитотерапия, УФО)

@OILAVIY_SHIFOKOR - kanaliga
obuna bo'ling !