Get Mystery Box with random crypto!

Мен Аллоҳнинг, оддий қулиман! Кимдур суяр, кимга ёқмайман. Ё | ОИЛАМ БАХТИМ❤️|OILAM BAXTIM 💕

Мен Аллоҳнинг, оддий қулиман!

Кимдур суяр, кимга ёқмайман.
Ёқиш учун, амал қилмайман.
Маломатга, сира боқмайман.
Мен Аллоҳнинг, оддий қулиман!

Набийни хам суймаган бисёр.
Ортидан тош, отганлар хам бор.
Берсангиз хам, менга кўп озор.
Мен Аллоҳнинг, оддий қулиман!

Хафа бўлар, кимлар сўзимга.
Кимдир хурсанд, танқид сўзимга.
Айбим бўлса, айтинг юзимга.
Мен Аллоҳнинг, оддий қулиман!

Ташаккурлар, айтар баъзилар.
Ғийбатимни, қилар баъзилар.
Не десангиз денг, эй бандалар!
Мен Аллоҳнинг, оддий қулиман!

Бир кун сиз хам,мен хам, кетарман.
Охиратда, сизни кутарман.
Ёқангиздан, албат тутарман.
Мен Аллоҳнинг,
оддий қулиман!

Хеч бир амал, қолмас жавобсиз.
Зарра қолмай,жавоб бергайсиз.
Унутманг-ки,сиз хам бандасиз.
Мен Аллоҳнинг, оддий қулиман!

Албатта якинларингизга улашинг

ОИЛАМ БАХТИМ➜OILAM BAXTIM

Каналимизга обуна бўлинг

•┈•┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈•
https://t.me/+nzzb-B5NTyEzMjE6
•┈•┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈•